Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фақат Мен, Эгангизгагина қурбонлик келтиринглар. Мендан бошқа худоларга қурбонлик келтирган одамни ўлимга ҳукм қилинглар. Шундан сўнг Илёс одамларга: “Баалнинг пайғамбарларини ушланглар, бирортаси ҳам қочиб кетмасин!” деб буюрди. Одамлар Баалнинг пайғамбарларини ушладилар. Илёс уларни Хишон дарёсига олиб тушиб, ўша ерда ўлдирди. Сўнг бутун халқ Баалнинг уйига бориб, уни бузиб ташлади, у ердаги қурбонгоҳларни ва Баалнинг тасвирларини синдирди, Баалнинг руҳонийси Маттонни эса қурбонгоҳларнинг рўпарасида ўлдирди. Руҳоний Ёҳайидо Эгамизнинг уйига қўриқчилар тайин қилди. Йўшиё бутпараст руҳонийларнинг суякларини ўзлари сажда қилган қурбонгоҳлар устида ёқди. Шундай қилиб, у Яҳудо ва Қуддусни поклади.
Выбор основного перевода