Шимолдаги Нафтали ҳудудигача бўлган Манаше, Эфрайим ва Шимўн шаҳарларидаги ва уларнинг атрофида бўлган вайроналардаги
қурбонгоҳларни синдирди, Ашерага аталган устунларни кесди, бутларни парчалаб ташлади. Исроил юрти бўйлаб ҳамма тутатқи қурбонгоҳларини бузди. Шундан кейин Қуддусга қайтиб кетди.