5
Шундан кейин бош вазир, шаҳар ҳокими, оқсоқоллар, Ахаб ўғилларининг мураббийлари Ёҳуга шундай хабар беришди: “Биз ҳеч кимни шоҳ қилмаймиз. Биз сизнинг қулларингизмиз, нима буюрсангиз, шуни ижро қилармиз, сизга нима маъқул бўлса, шуни қилинг.”
— Сиз айтгандай бўла қолсин, шоҳ ҳазратлари, — деб жавоб йўллади Исроил шоҳи, — ўзим ҳам, менинг ҳамма нарсам ҳам сизникидир.
Ҳамма аъёнлар эгниларига қанор кийиб, бўйинларига арқон боғлаб, Исроил шоҳи ҳузурига келдилар. — Қулингиз Банҳадад: “Ўтинаман, шоҳ мени ўлдирмасин”, деб илтижо қиляпти, — дедилар. — У ҳозир тирикми? Ахир, у менинг акам–ку! — деди Ахаб.