Хазайилнинг қиличидан қочиб қутулганни Ёҳу ўлдиради, Ёҳунинг қиличидан қочиб қутулганни Элишай ўлдиради.
— Ҳазратим нечун йиғлаяптилар? — деб сўради Хазайил. — Исроил халқига қиладиган ёвузликларингни билганим учун йиғлаяпман, — деди Элишай. — Сен Исроил халқининг қалъаларига ўт қўясан, йигитларини қиличдан ўтказасан, гўдакларини ерга уриб ўлдирасан, ҳомиладор аёлларнинг қорнини ёриб ташлайсан.
Сўнгра Ёҳўш отаси Ёҳухоз шоҳлиги даврида бой берган шаҳарларни Хазайилнинг ўғли Банҳададдан қайтариб олди. Банҳададни уч марта мағлуб қилиб, Исроил шаҳарларига бошқатдан эгалик қилди.