Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ябиз шаҳрида истиқомат қилган котибларнинг уруғлари ҳам Салмо наслидан келиб чиққан бўлиб, улар Тиротликлар, Шиматликлар ва Сухотликлар деган ном билан юритиларди. Булар Хайин халқидан бўлган Хаммат исмли бир одамнинг авлодлари эдилар. Хаммат Рахав уруғининг бобокалони эди. Бутпараст аёлларга уйланган одамлар қуйидагилардир: Руҳонийлардан: Ёҳузадах ўғли Ёшуанинг уруғидан ва унинг ҳамкорларидан — Масиё, Элиазар, Ёрив ва Гадалиё. Улар хотинларини қўйиб юборишга онт ичдилар ва айблари учун битта қўчқорни айб қурбонлиги қилдилар. Улар шундай дедилар: — Биз шароб ичмаймиз. Бобокалонимиз Рахав ўғли Ёҳунадав бизга шундай амр қилган: “Зинҳор шароб ичманглар, болаларингиз ҳам ичмасин. Уйлар қурманглар, экин экманглар, узумзорлар барпо қилманглар, уларни ўзингизга мулк қилиб олманглар. Кўчиб борган жойингизда узоқ вақт яшай олишингиз учун чодирларда кун кечиринглар.” Шунинг учун биз бобокалонимизнинг амрига бўйсуниб, ҳеч қачон шароб ичмаймиз, хотинларимиз ҳам, ўғил–қизларимиз ҳам шароб ичмайдилар. Ўзимиз учун уйлар қурмаймиз, экин экмаймиз, бизда на узумзор бор, на дала бор. Биз бобокалонимиз Ёҳунадавнинг амрига итоат қилиб, бир умр чодирларда яшаб келдик. Аммо Бобил шоҳи Навухадназар бу юртга бостириб келгандан сўнг, Бобил ва Орам лашкарларидан қўрқиб, Қуддусга келишга қарор қилган эдик. Шу сабабдан ҳозир биз Қуддусда яшаб юрибмиз. Шундан сўнг Еремиёга Эгамизнинг қуйидаги сўзи аён бўлди. Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам унга шундай деди: “Қани бўл, Еремиё, Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолисининг ҳузурига бориб, шундай деб таъна қил: сизлар ўзи сабоқ оласизларми?! Менга итоат қилишни ўрганасизларми ўзи?! Ана, кўриб қўйинг, Рахав насли ўз бобокалонининг амрига итоат қилгани учун бугунга қадар шаробни оғзига ҳам олмай юрибди. Мен эса сизларга қайта–қайта гапирган бўлсам ҳам, сизлар Менга итоат қилмадингизлар. Мен пайғамбар қулларимни олдингизга қайта–қайта жўнатдим. Улар орқали сизларни шундай деб огоҳлантирган эдим: «Сизларга ва ота–боболарингизга Мен берган бу юртда яшай олишингиз учун ёмон йўлингиздан қайтинглар. Турмуш тарзингизни ўзгартиринглар. Бошқа худоларга эргашманглар. Уларга хизмат қилманглар.» Аммо сизлар қулоқ солмадингизлар, гапимга кирмадингизлар. Ёҳунадавнинг авлоди ўз бобокалони буюриб кетган амрни ижро этди, бу халқ эса Менга итоат қилмади.” Шунинг учун Исроил халқининг Худоси, Парвардигори Олам — Эгамиз шундай демоқда: “Мен Яҳудо ва Қуддус аҳолисига гапирган эдим, аммо улар гапларимга қулоқ солмадилар, уларни чақирган эдим, аммо Менга жавоб бермадилар. Шунинг учун Ўзим айтган барча бало–қазоларни уларнинг бошларига ёғдираман.” Рахав хонадонига эса Еремиё шундай деди: “Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам демоқда: «Сизлар бобокалонингиз Ёҳунадавнинг амрига итоат этдингиз, унинг насиҳатларини рад этмай, айтганларининг ҳаммасини бажардингиз, шунинг учун Рахав ўғли Ёҳунадав авлодидан бўлган киши ҳузуримда абадулабад хизмат қиладиган бўлади.» Исроил халқининг Худоси — Сарвари Оламнинг каломи шудир.”
Выбор основного перевода