Шоҳ ўтиб кетаётган эди, пайғамбар унга қараб бақирди: — Эй шоҳим, мен, қулингиз, жангга борган эдим. Қарангки, орқадан бир одам менинг ёнимга бошқа одамни бошлаб келиб: “Бу асирни маҳкам ушла, қочиб кетмасин, бошинг билан жавоб берасан ёки эвазига икки пуд кумуш берасан”, деди.
Пайғамбар шоҳга деди: — Эгамиз шундай айтмоқда: “Модомики, Мен ўлимга маҳкум этган одамни сен қўлингдан чиқариб юборган экансан, унинг жони эвазига сенинг жонингни оламан, унинг халқи ўрнига сенинг халқингни жазолайман.”