Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёҳу оламдан ўтди. У Самарияда ота–боболари ёнига дафн қилинди. Унинг ўрнига ўғли Ёҳухоз шоҳ бўлди. Яҳудо шоҳи Йўш ҳукмронлигининг йигирма учинчи йилида Ёҳухоз Самарияда Исроил тахтига ўтирди ва ўн етти йил ҳукмронлик қилди. Ёҳухоз Ёҳунинг ўғли эди. Яҳудо шоҳи Йўш ҳукмронлигининг ўттиз еттинчи йилида Ёҳўш Самарияда Исроил тахтига ўтирди ва ўн олти йил ҳукмронлик қилди. Ёҳўш Ёҳухознинг ўғли эди. Яҳудо шоҳи Эмозиё ҳукмронлигининг ўн бешинчи йилида Ёрубом Самарияда Исроил шоҳи бўлди ва қирқ бир йил ҳукмронлик қилди. Ёрубом Ёҳўшнинг ўғли эди. Уззиё Яҳудода шоҳлик қилаётганига ўттиз саккиз йил бўлганда, Закариё Самарияда Исроил шоҳи бўлди ва олти ой ҳукмронлик қилди. Закариё Ёрубомнинг ўғли эди. Шундай қилиб, Эгамизнинг Ёҳуга: “Сенинг наслинг тўртинчи авлодигача Исроил тахтида ўтиради”, деб айтган ваъдаси амалга ошди.
Выбор основного перевода