Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёҳурам оламдан ўтди. У Довуд қалъасида, ота–боболари ёнига дафн қилинди. Унинг ўрнига ўғли Охозиё шоҳ бўлди. У ярасини даволатиш учун Йизрил шаҳрига қайтиб келди. Яҳудо шоҳи Охозиё эса яраланган Ёрамни кўргани Йизрилга борди. Ёҳу отига миниб, Йизрил шаҳрига йўл олди, чунки Ёрам касал бўлиб, у ерда ётган эди. Яҳудо шоҳи Охозиё ҳам Ёрамни кўргани келган эди. Улар Яҳудога бостириб келиб, шоҳ саройидаги ҳамма бойликларни, шоҳнинг ўғилларини ва хотинларини олиб кетдилар. Шоҳнинг Охозиёдан бошқа ўғли қолмади. Охозиё шоҳнинг кенжа ўғли эди. Ёҳу Ахаб хонадони устидан чиқарилган ҳукмни ижро этаётган пайтда, Охозиё билан бирга келган Яҳудо аъёнларига ва Охозиёнинг жиянларига дуч келди. Уларнинг ҳаммасини битта қолдирмай қириб юборди.
Выбор основного перевода