Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Унинг етмишта ўғли бор эди, чунки хотинлари ниҳоятда кўп эди. У Шамер исмли одамдан тўрт пуд кумушга тепаликни сотиб олиб, у ерга шаҳар қурдирди. Шаҳарни тепаликнинг олдинги эгаси Шамернинг исми билан Самария деб атади. Омри ҳам Эгамиз олдида қабиҳликлар қилди. У шу даражада қабиҳлик қилдики, аввал ўтган шоҳларнинг бирортаси Омричалик қабиҳлик қилмаган эди. Омри ҳам Исроил халқини гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибомнинг йўлидан кетди. Омри халқни бутпарастликка бошлаб, Исроил халқининг Худоси — Эгамизни ғазаблантирди. Омрининг бошқа ишлари, кўрсатган қаҳрамонликлари “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзиб қолдирилган. Ниҳоят, Омри оламдан ўтиб, Самарияда ота–боболари ёнига дафн қилинди. Унинг ўрнига ўғли Ахаб шоҳ бўлди. Осо Яҳудога шоҳлик қилаётганига ўттиз саккиз йил бўлганда, Ахаб Исроил шоҳи бўлди. Ахаб Омрининг ўғли эди. У Самарияда туриб, йигирма икки йил давомида Исроилни бошқарди. Изабел Ахаб номидан мактублар ёзди, Ахабнинг муҳри билан тасдиқлади. Мактубларни Навўт яшаётган шаҳарнинг оқсоқолларига, аслзодаларига юборди.
Выбор основного перевода