Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳорун буқа ясади. Халқдан олган олтин сирғаларни эритиб, асбоб ёрдамида буқани олтин билан қоплади. Шунда одамлар дедилар: — Эй Исроил! Мана бизни Мисрдан олиб чиққан худойимиз! Ҳорун буни кўргач, олтин буқанинг олдига қурбонгоҳ қурди. Кейин: “Эртага Эгангизга бағишланган байрам бўлади”, деб эълон қилди. Эртаси куни халқ саҳарда туриб, куйдириладиган қурбонликларни ва тинчлик қурбонликларини келтирди. Ўтириб еб–ичишганидан кейин кўнгилхушлик қилишди. Рўза кунларини белгиланглар, Ўша кунларга йиғин эълон қилинглар. Йиғиб келинглар оқсоқолларни, Юртнинг жамики аҳолисини. Эгангиз Худонинг уйига йиғинглар, Эгамизга илтижо қилиб ёлворинглар!
Выбор основного перевода