Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шомуил улғаяверди, Эгамиз доимо у билан бирга бўлди, Шомуил башорат қилган ҳамма нарсани Эгамиз рўёбга чиқарди. Ахабга шу гапларни етказ: «Эгам шундай айтмоқда: Навўтни ўлдириб, унинг мулкини ўзингга олмоқчимисан?! Навўтнинг қонини кўппаклар ялаган ерда сенинг қонингни ҳам кўппаклар ялайди.»” — Ҳа, душманим, мени бу ерга ҳам топиб келдингми? — деди Ахаб Илёсга. — Ҳа, топиб келдим, — деди Илёс, — сен Эгамиз олдида қабиҳликларга роса муккангдан кетдинг. Эгамизнинг гапи шундай: “Бошингга бало ёғдираман, сени илдизингдан қуритаман. Исроилдаги сенга қарашли эркак зотини, хоҳ қул бўлсин, хоҳ озод бўлсин, қириб ташлайман. Исроилни гуноҳга ботириб, Мен, Эгангни ғазаблантирганинг учун сенинг хонадонингни Набат ўғли Ерибомнинг хонадони кўйига, Охиё ўғли Башонинг хонадони кўйига соламан.” Эгамиз Изабел ҳақида ҳам айтди: “Йизрил девори ичкарисида Изабел кўппакларга ем бўлар.” Эй Ахаб, хонадонингдан бўлган одам шаҳарда ўлса кўппакларга ем бўлар, қирда ўлса кўкдаги қушларга ем бўлар. Шу пайтгача ҳеч ким Ахаб сингари, Эгамиз олдида қабиҳликларга муккасидан кетмаган эди. Хотини Изабел эса уни гижгижлаб турар эди. Ахаб, Амор халқи сингари, бутларга эргашиб, кўп қабиҳликлар қилган эди. Амор халқини эса гуноҳ ишлари учун Эгамиз у юртдан ҳайдаб, юртни Исроил халқига берган эди. Ахаб Илёснинг айтганларини эшитиб, қайғудан кийимларини йиртди, қанор кийиб олди ва рўза тутди. Ҳатто ухлаганда ҳам қанорни ечмади, доимо ғамгин юрди. Шундан кейин Илёсга Эгамиз шу сўзларни аён қилди: “Кўрдингми, Ахаб тавба қилиб, Менинг олдимда қандай мўмин бўлиб қолди! У Менга итоат қилгани учун ҳаёти давомида бошига бало келтирмайман. Ўғли шоҳ бўлгандан сўнг, унинг хонадонига бало–қазо ёғдираман.” Сен ҳукмдоринг Ахабнинг хонадонини қириб ташлайсан, токи пайғамбар қулларим ва бошқа ҳамма қулларимнинг тўкилган қонлари учун Мен Изабелдан ўч олай. Ахабнинг бутун хонадони йўқ бўлади. Исроилда Ахабнинг уруғидан ҳар бир эркак зотини, хоҳ қул бўлсин, хоҳ озод бўлсин, қириб ташлайман. Ахаб хонадонини Набат ўғли Ерибомнинг хонадони ва Охиё ўғли Башонинг хонадони кўйига соламан. Изабел эса Йизрил ерларида итларга ем бўлади, уни дафн қиладиган ҳеч кимса бўлмайди.” У шундай деб эшикни очди–ю, қочди.
Выбор основного перевода