6
Имон орқали оқланиш ҳақида эса Муқаддас битикларда нима деб ёзилган? “Юрагингизда: «Ким осмонга чиқади? Ким тубсиз чуқурликка тушади?» дея сўраманглар”, деб ёзилган. Демак, Масиҳни ерга тушириш учун ҳеч ким осмонга чиқиши шарт эмас, Масиҳни тирилтириш учун ҳам ҳеч ким ўликлар диёрига тушиши шарт эмас.