Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўнгра у Аҳд китобини олиб, халққа овоз чиқариб ўқиб берди. Шунда халқ: “Эгамизнинг ҳамма айтганларини бажарамиз, Унга итоат қиламиз”, деди. Мусо тоғорадаги қонни олди–да, халққа сепиб: “Ана шу сўзларга мувофиқ, шу қон Эгамизнинг сизлар билан қилган аҳдини тасдиқлайди”, — деди. Қопқоқни Сандиқнинг устига қўй. Мен сенга берадиган иккита тош лавҳани Сандиққа сол. Кейин аҳднинг амр ва қонунлари ёзилган иккита тош лавҳани олиб, Сандиққа солиб қўйди. Ходаларни Сандиқ ҳалқасидан ўтказгач, Сандиқнинг қопқоғини Сандиқ устига ўрнаштирди. Сизлар Синай тоғида, Эгангиз Худо олдида турган кунингизни эсланглар. Ўша куни Эгамиз менга айтганди: “Менинг ҳузуримга халқни йиғ. Улар сўзларимни эшитиб, ер юзида бутун умрлари давомида Мендан қўрқишни ўргансинлар, болаларига ҳам ўргатсинлар.” У Ўз аҳдини сизларга аён қилиб, бу аҳдни — ўнта амрни бажаринглар, деб фармон берди. Эгамиз уларни икки тош лавҳага ёзди. Шундан кейин Эгамиз менга деди: “Иккита тош лавҳани кесиб ол. Улар олдингиларига ўхшаган бўлсин. Кейин тоққа Менинг олдимга чиқ. Яна ёғочдан бир Сандиқ яса. Мен ўша тош лавҳаларга сен синдирган лавҳалардаги амрларни ёзаман. Сен лавҳаларни Сандиққа солиб қўясан.” Шундай қилиб, мен акас ёғочидан Сандиқ ясадим, олдингисига ўхшаган иккита тош лавҳани кесиб олдим. Кейин иккала тошни кўтариб, тоққа чиқдим. Эгамиз тош лавҳаларга олдингидай ўнта амрни ёзди. Сизлар тоғда йиғилганингизда ўша амрлар Эгамиз олов ичидан сизга айтган сўзларнинг ўзгинаси эди. Эгамиз ўша лавҳаларни менга берди. Мен тоғдан қайтиб тушдим. Эгамизнинг амрига кўра, лавҳаларни Сандиққа солдим. Лавҳалар ҳали ҳам ўша Сандиқда турибди. Бу хонада тутатқи тутатиладиган олтин қурбонгоҳ ва ҳар томони олтин билан қопланган Аҳд сандиғи турарди. Аҳд сандиғи ичида манна солинган олтин идиш, Ҳоруннинг гуллаган ҳассаси ва амрлар ёзилган иккита тош лавҳа бор эди.
Выбор основного перевода