Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қоҳот уруғига эса Мусо ҳеч нарса бермади, чунки улар Чодирнинг муқаддас ашёлари учун масъул эдилар ва бу ашёларни елкада кўтариб боришлари лозим эди. Мусо мана шу қонунни ёзиб, уни Эгамизнинг Аҳд сандиғини олиб юрадиган Леви авлодидан бўлган руҳонийларга ва Исроилнинг ҳамма оқсоқолларига берди. халққа шундай дейишди: “Леви руҳонийлари Эгангиз Худонинг Аҳд сандиғини кўтариб кетаётганини кўрганингизда йўлга чиқинглар. Унинг орқасидан боринглар. Эртасига Ёшуа руҳонийларга шундай деди: “Аҳд сандиғини олиб, халқнинг олдида юринглар.” Руҳонийлар Аҳд сандиғини кўтариб, халқ олдида боришди. Руҳонийлар ва левилар Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг Сандиғини олиб келиш учун ўзларини покладилар. Улар Эгамизнинг Мусо орқали берган амрига мувофиқ, Худонинг Сандиғини ходалар билан елкаларига ортиб, кўтариб кетдилар.
Выбор основного перевода