Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан сўнг Сулаймон Эгамизнинг Аҳд сандиғини Довуд қалъасидан — Сиондан Эгамизнинг уйига олиб келмоқчи бўлди. Шу мақсадда у Исроил оқсоқолларини, ҳамма қабила йўлбошчиларини, Исроил халқи уруғбошиларини Қуддус шаҳрига чақиртирди. Уларнинг ҳаммаси еттинчи ойда, Чайла байрами пайтида шоҳнинг ҳузурига йиғилишди. Исроил оқсоқолларининг ҳаммаси келгач, левилар Сандиқни ердан кўтаришди. Руҳонийлар ва левилар, Сандиқ билан бирга Учрашув чодирини, Чодирдаги барча муқаддас буюмларни Эгамизнинг уйига олиб келишди. Шоҳ Сулаймон ва тўпланган бутун Исроил жамоаси Сандиқнинг олдида қўйлар, буқалар сўйиб қурбонлик қилишди. Қурбонлик қилинган қўй ва буқалар шу қадар кўп эдики, ҳисобига етиб бўлмасди. Руҳонийлар Эгамизнинг Аҳд сандиғини алоҳида аталган жойга — Энг муқаддас хонага, карубларнинг қанотлари остига қўйишди. Карубларнинг қанотлари Сандиқ усти бўйлаб чўзилган ва Сандиқ ҳамда унинг ходаларини беркитиб турарди. Ходалар шунчалик узун эдики, уларнинг учи Энг муқаддас хонанинг шундайгина олдидан кўриниб турарди, бошқа жойдан эса кўринмасди. Ходалар бугунгача ҳам ўша ерда турибди. Сандиқнинг ичида иккита тош лавҳадан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Исроил халқи Мисрдан чиққандан кейин, Эгамиз Синай тоғида улар билан аҳд тузган эди. Ўшанда Мусо бу тош лавҳаларни Сандиқ ичига солиб қўйган эди. Аммо Довуд Сион қалъасига бостириб кириб, қалъани эгаллади. Кейинчалик бу қалъага “Довуд қалъаси” деб ном берилди. Шундай қилиб, Довуд қалъани эгаллаб, бу ерни “Довуд қалъаси” деб атади. У Қуддуснинг шарқ томонидаги Миллодан бошлаб, бутун шаҳар атрофини девор билан ўраб мустаҳкамлади. Довуд Эгамизнинг Сандиғи учун бир чодир ўрнатган эди. Одамлар Сандиқни ўша чодирнинг ичкарисига олиб кириб, махсус тайёрланган жойга қўйишди. Кейин Довуд Эгамизга куйдириладиган қурбонликларни ва тинчлик қурбонликларини келтирди.
Выбор основного перевода