Эгамиз менга кўп ўғиллар берди, ҳамма ўғилларим орасидан Исроил шоҳи қилиб Сулаймонни танлади. Ҳа, Эгамизнинг шоҳлиги тахтига у ўтиради.
Эгамиз менга айтди: «Мен учун уйни ва ҳовлиларни қурадиган ўғлинг Сулаймондир. Мен уни Ўзимга ўғил қилиб танладим, Мен унга ота бўламан.