Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз улуғворлигини зоҳир қилиб, Синай тоғига тушди. Олти кун давомида булут тоғни қоплаб турди. Еттинчи куни Эгамиз булут орасидан Мусони чақирди. Кейин Учрашув чодирини — Муқаддас чодирни булут қоплади, Эгамиз улуғворлиги билан зоҳир бўлиб Чодирни тўлдирди. Шунинг учун Мусо Чодирга кира олмади. Кейин Учрашув чодирини — Муқаддас чодирни булут қоплади, Эгамиз улуғворлиги билан зоҳир бўлиб Чодирни тўлдирди. Шунинг учун Мусо Чодирга кира олмади. Бу ерда ҳозир бўлган руҳонийларнинг ҳаммаси, қайси гуруҳга қарашли бўлишидан қатъий назар, ўзларини поклаган эдилар. Жамики леви созандалари — Осиф, Хаман, Ёдутун, уларнинг ўғиллари ва қариндошлари майин зиғир матосидан тикилган либосларни кийиб олган эдилар. Левилар зил, арфа ва лираларни кўтариб қурбонгоҳнинг шарқ томонида турдилар. Уларнинг ёнидан карнай чаладиган 120 нафар руҳоний жой олди. Созандалару карнайчилар жўр бўлиб, Эгамизга ҳамду сано ва шукрона айтар эдилар. Карнай, зил ва бошқа созлар жўрлигида қўшиқчилар Эгамизга шундай ҳамду сано куйлар эдилар: “Эгамиз яхшидир, Унинг содиқ севгиси абадийдир.” Руҳонийлар Муқаддас хонадан чиқиб кетаётганларида, бирданига Худонинг уйини булут қоплаб, Эгамизнинг улуғворлиги уйни тўлдирди. Шунинг учун руҳонийлар ўз хизматини давом эттира олмадилар. Бу ерда ҳозир бўлган руҳонийларнинг ҳаммаси, қайси гуруҳга қарашли бўлишидан қатъий назар, ўзларини поклаган эдилар. Жамики леви созандалари — Осиф, Хаман, Ёдутун, уларнинг ўғиллари ва қариндошлари майин зиғир матосидан тикилган либосларни кийиб олган эдилар. Левилар зил, арфа ва лираларни кўтариб қурбонгоҳнинг шарқ томонида турдилар. Уларнинг ёнидан карнай чаладиган 120 нафар руҳоний жой олди. Созандалару карнайчилар жўр бўлиб, Эгамизга ҳамду сано ва шукрона айтар эдилар. Карнай, зил ва бошқа созлар жўрлигида қўшиқчилар Эгамизга шундай ҳамду сано куйлар эдилар: “Эгамиз яхшидир, Унинг содиқ севгиси абадийдир.” Руҳонийлар Муқаддас хонадан чиқиб кетаётганларида, бирданига Худонинг уйини булут қоплаб, Эгамизнинг улуғворлиги уйни тўлдирди. Шунинг учун руҳонийлар ўз хизматини давом эттира олмадилар. Сулаймон ибодат қилиб бўлиши биланоқ, осмондан аланга тушиб, куйдириладиган ва бошқа қурбонликларни ямлаб юборди. Эгамизнинг улуғворлиги Маъбадни тўлдирди. Шунинг учун руҳонийлар Эгамизнинг уйига кира олмадилар. У кирган пайтда карублар Эгамиз уйининг жануб томонида турган эдилар, ички ҳовлини эса булут қоплаган эди. Сўнг Эгамизнинг улуғворлиги карублар узра кўтарилиб, уйнинг остонасига бориб тўхтади. Шу онда уй булутга тўлди, бутун ҳовли Эгамизнинг улуғворлигидан чақнаб ёришиб кетди. Сўнг Руҳ мени оёққа турғизиб, ички ҳовлига олиб кирди. Эгамизнинг улуғворлиги Маъбадни тўлдирди. Маъбад Худонинг улуғворлиги ва қудрати тутунига тўлиб кетди. Етти фариштанинг етти балоси тамом бўлмагунча, ҳеч ким Маъбадга кира олмади.
Выбор основного перевода