Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ер юзидаги барча халқлар Эгамизнинг қудратли эканини билиши ҳамда сизлар Худойингиз — Эгамиздан бир умр қўрқишингиз учун шундай қилган эди.” Бугуннинг ўзида Эгамиз сени менинг қўлимга беради. Сени ўлдириб, бошингни танангдан жудо қиламан. Бугуннинг ўзида Филист лашкарининг жасадларини кўкдаги қушларга, даштдаги йиртқичларга ем қиламан. Шунда Исроилда Худонинг борлигини бутун ер юзи билиб олади. токи дунёдаги жамики қавмлар Эгамиз — Худо эканини билиб қўйсин. Ундан бошқаси йўқ. Эй Эгамиз Худо! Энди Сен бизни Санхаривнинг қўлидан қутқаргин, токи бутун ер юзидаги шоҳликлар Сенинг танҳо Худо эканингни билишсин, эй Эгамиз!” Унинг тошлари ҳам Сенинг қулларинг учун қимматбаҳодир, Қуддуснинг ҳатто тупроғига ҳам меҳрибонлик қиламиз. Сарвари Олам шундай демоқда: “Ҳали бошқа шаҳарларда яшайдиган одамлар ҳам Қуддусга келади. Бир шаҳарнинг аҳолиси иккинчи шаҳарда яшовчиларнинг олдига бориб: «Биз кетяпмиз, юринглар, Эгамиздан илтифот сўрайлик, Сарвари Оламга сажда қилайлик», деб айтади.” Кўп эллар ва кучли халқлар Сарвари Оламдан илтифот сўрагани ва Унга сажда қилгани Қуддусга келадилар. Сарвари Оламнинг каломи шудир: “Ўша кунларда турли тилларда гапирувчи, ҳар хил элларга мансуб бўлган ўн киши бир яҳудийни ушлаб олади. Унинг кийимидан маҳкам тутадилар–да, унга: «Биз сен билан борайлик. Ахир, Худо сизлар билан эканини эшитдик», деб айтадилар.”
Выбор основного перевода