Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроил халқига шундай деди: “Еттинчи ойнинг ўн бешинчи кунидан бошлаб етти кун давомида Менга атаб Чайла байрамини нишонланглар. Кейин Сулаймон ва у билан бирга катта жамоа — Лево–Хоматдан тортиб Миср чегарасидаги ирмоққа қадар ерларда яшайдиган бутун Исроил халқи Эгамиз Худо олдида Чайла байрамини нишонлашди. Байрам ўн тўрт кун давом этди. Улар етти кун қурбонгоҳнинг Худога бағишланишини нишонлашди, етти кун Чайла байрамини қилишди. Кейин Сулаймон ва у билан бирга ниҳоятда катта жамоа — Лево–Хоматдан тортиб Миср чегарасидаги ирмоққа қадар ерларда яшайдиган бутун Исроил халқи етти кун давомида Чайла байрамини нишонлашди. Улар етти кун қурбонгоҳнинг Худога бағишланишини нишонлашди, кейин яна етти кун Чайла байрамини қилишди. Чайла байрамидан кейин муқаддас йиғин қилишди.
Выбор основного перевода