Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда Эгангиз Худо Ўзи улуғланиши учун танлайдиган жойга мен амр қилган назру қурбонликларингизни олиб боринглар. Куйдириладиган ва бошқа қурбонликларингизни, ушрларингизни, эҳсонларингизни, берган ваъдангизга мувофиқ қилинадиган аъло назрларингизни Эгамизга атаб, ўша ерга олиб боринглар. Эгамиз Шомуилга айтди: — Сен қачонгача Шоулни деб ғамгин бўлиб юрасан?! Шоул Исроил шоҳи бўлмасин деб, уни Мен рад этдим. Қани, энди қўчқор шохини мой билан тўлдириб, йўлга отлан. Сени Байтлаҳмлик Эссайнинг уйига жўнатаман. Мен унинг ўғилларидан биттасини шоҳ қилиб танладим. Ўша куни кечаси Натанга Эгамизнинг сўзи аён бўлди: “Қулим Довуднинг олдига боргин–да, унга шу гапларни етказ: «Эгам шундай айтмоқда: истиқомат қилишим учун уйни Менга сен қурмайсан. Исроил халқини Мисрдан олиб чиққанимдан то шу кунгача бирор уйда яшаган эмасман. У ердан–бу ерга кўчиб юрдим, чодирда маскан қилдим. Мен ҳеч қачон Исроил халқининг раҳнамоларига шикоят қилмадим. Уларнинг зиммасига халқимга чўпонлик қилиш вазифасини юклаган бўлсам–да, ҳеч қачон уларнинг бирортасига: ‘Нима учун Менга садр дарахти ёғочидан уй қуриб бермадингизлар?’ деб айтмадим.» Энди қулим Довудга айт: «Сарвари Олам шундай демоқда: Мен сени яйловлардаги қўй суруви орасидан танлаб олиб, халқим Исроилга ҳукмдор қилдим. Сен: «Мен ўша ерда улуғланай», деб айтган эдинг. Кўзларинг кечаю кундуз ўша жойга — ўша уйга қадалиб турсин. Мен, қулинг, ўша томонга қараб ибодат қиламан, ибодатларимни тингла. Ваҳоланки, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз бутун отам хонадонидан мени танлаб олди. Мени то абад Исроилнинг шоҳи қилди. У Яҳудо қабиласини етакчи қилиб танлади, Яҳудо қабиласидан эса отамнинг хонадонини раво кўрди, отамнинг ўғиллари орасидан эса мени мамнуният ила бутун Исроил устидан шоҳ қилди.
Выбор основного перевода