Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин шоҳ ва барча халқ Эгамизга атаб қурбонлик қилдилар. Шоҳ Сулаймон 22.000 буқани, 120.000 қўйни Эгамизга атаб қурбонлик қилди. Шу тариқа шоҳ ва бутун халқ Маъбадни Эгамизга бағишладилар. Руҳонийлар ўз жойларини эгалладилар. Левилар ҳам мусиқа асбобларини кўтариб, руҳонийлар сингари ўз жойларига турдилар. Довуд бу мусиқа асбобларини Эгамизга ҳамду сано айтиш учун ясаттирган эди, Довуднинг ўзи Эгамизни мадҳ этиб, “Унинг содиқ севгиси абадийдир” деб ҳамду сано айтганда, ўша мусиқа асбобларидан фойдаланган эди. Халқ тик турар, левиларнинг қаршисидан жой олган руҳонийлар эса карнайлар чалардилар. Сулаймон Эгамизнинг уйи олдидаги ҳовли ўртасини ҳам муқаддас қилди. Сўнг ўша ерда куйдириладиган қурбонликлар, дон назрлари ва тинчлик қурбонликларининг ёғини назр қилди, чунки буларнинг ҳаммаси у ясаттирган бронза қурбонгоҳ устига сиғмаган эди. Кейин Сулаймон ва у билан бирга ниҳоятда катта жамоа — Лево–Хоматдан тортиб Миср чегарасидаги ирмоққа қадар ерларда яшайдиган бутун Исроил халқи етти кун давомида Чайла байрамини нишонлашди. Улар етти кун қурбонгоҳнинг Худога бағишланишини нишонлашди, кейин яна етти кун Чайла байрамини қилишди. Чайла байрамидан кейин муқаддас йиғин қилишди. Еттинчи ойнинг йигирма учинчи куни Сулаймон халқни ўз уйларига жўнатди. Эгамизнинг Довудга, Сулаймонга ва Исроил халқига кўрсатган муруввати туфайли ҳамманинг кўнгли шодликка тўлган эди. Исроил халқи — руҳонийлар, левилар ва сургундан қайтган бошқа одамлар шод–хуррамлик билан уйни Худога бағишладилар. Улар Худо уйининг бағишланишига атаб, 100 та буқа, 200 та қўчқор, 400 та қўзини қурбонлик қилдилар. Исроил қабилаларининг сонига кўра, бутун Исроил халқи учун 12 та такани гуноҳ қурбонлиги қилдилар.
Выбор основного перевода