Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Солномалар
Параллельные места
Ёҳайихин ўн саккиз ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда уч ой ҳукмронлик қилди. Онасининг исми Нахушта бўлиб, Қуддуслик Элнатаннинг қизи эди. Ёҳайихин ҳам, отаси каби, Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди. Ўша пайтда Бобил шоҳи Навухадназарнинг лашкари Қуддусни қамал қилди. Қамал пайтида Навухадназарнинг ўзи Қуддусга келди. Яҳудо шоҳи Ёҳайихиннинг ўзи, онаси, хизматкорлари, лашкарбошилари, сарой аъёнлари Навухадназарга таслим бўлдилар. Бобил шоҳи ҳукмронлигининг саккизинчи йилида Ёҳайихин асирга олинди. Эгамизнинг айтгани бўйича, Навухадназар Эгамизнинг уйидаги ва шоҳ саройидаги барча хазиналарни бўшатди. Исроил шоҳи Сулаймон Эгамизнинг уйи учун ясаттирган олтин ашёларнинг ҳаммасини майдалади. Жамики Қуддус аҳолисини, бекларни, жасур сипоҳларни, ҳунармандларни, темирчиларни, ҳаммаси бўлиб ўн мингта одамни асир қилиб олиб кетди. Яҳудо халқининг энг қашшоқларидан бошқа ҳеч ким бу юртда қолмади. Бобил шоҳи Навухадназар Ёҳайихинни асир қилгандан кейин, Бобилга олиб келди. Ёҳайихин билан бирга унинг онасини, хотинларини, аъёнларини ва юртнинг обрўли одамларини ҳам Қуддусдан Бобилга ҳайдаб келди. Бундан ташқари, ҳамма жасур сипоҳларни — етти мингта сипоҳни, жанг қилишга қодир мингта ҳунарманд ва темирчини ҳам асир қилиб олиб кетди. Ёҳайихиннинг ўрнига эса амакиси Маттаниёни шоҳ қилиб тайинлади ва унинг отини ўзгартириб, Зидқиё қўйди.
2 Солномалар
Выбор основного перевода