Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Солномалар
Параллельные места
Аммо Исроил халқи қулоқ солмасди. Улар оталари каби ўжарлик қилавердилар, ўзларининг Эгаси Худога ишонмас эдилар. Эгамизнинг фармонларидан, огоҳлантиришларидан ва оталари билан қилган аҳдидан юз ўгириб, бетайин худоларга сажда қилгани учун ўзлари ҳам бетайин бўлиб қолгандилар. Эгамиз: “Атрофингиздаги халқларга ўхшаб яшаманглар”, деб уларга амр берса ҳам, ўша халқларнинг одатларига кўра, яшайверардилар. Шундай қилиб, чопарлар то шимолдаги Забулун ҳудудигача бўлган Эфрайим ва Манаше ҳудудларидаги ҳамма шаҳарларга кириб чиқдилар. Лекин одамлар заҳархандалик билан уларни масхара қилдилар. Исроил халқи Эгамиз ҳақида ёлғон гапирди, улар шундай деди: “Эгамиз барибир ҳеч нарса қилмайди. Ҳеч қандай кўргилик бошимизга тушмайди! Қаҳатчилик, уруш бўлмайди! Пайғамбарларининг бемаъни сўзлари шамолга ўхшайди, Худонинг сўзи уларга аён бўлмаган. Бу кулфатлар ўзларининг бошига тушсин!” Улар учун сен моҳир бир созанда, муҳаббат ҳақида куйлаган хушовоз бир хонанда кабисан, холос. Улар айтганларингни эшитишади–ю, аммо гапингга киришмайди. Ота–боболарингизга ўхшаган бўлманглар. Олдинги пайғамбарлар Сарвари Олам номидан уларга: — Ёмон йўлдан қайтинглар! Қабиҳ қилмишларингиздан тавба қилинглар! — деб огоҳлантиришган. Эгамиз шундай демоқда: — Гарчи Мен ота–боболарингизни огоҳлантирган бўлсам–да, улар Менинг сўзларимга эътибор бермадилар, Менга қулоқ солмадилар. Бу билан сизлар пайғамбарларни қатл қилганларнинг ўғиллари эканингизни тан оляпсизлар. Ота–боболарингиз бошлаган ишни охирига етказинглар энди! Ҳой илонлар, заҳарли илонлар зоти! Сизлар дўзах жазосидан қандай қочиб қутуласиз?! Ана шу сабабдан Мен олдингизга пайғамбарларни, донишманду устозларни юбораман. Аммо сизлар уларнинг баъзиларини ўлдирасизлар, баъзиларини хочга михлайсизлар, бошқаларини эса синагогаларингизда қамчилаб, шаҳарма–шаҳар қувғин қиласизлар. Натижада ўлдирилган ҳамма бегуноҳ одамларнинг қони учун сизлар жазоланасизлар. Айбсиз Ҳобилнинг тўкилган қонидан тортиб, қурбонгоҳ билан Маъбад орасида сиз ўлдирган Бархиё ўғли Закариёнинг қони сизнинг гарданингизда бўлади. Ҳа, сизларга чинини айтаман: бу насл ҳамма қотилликлар учун жазо олади. Эҳ Қуддус, Қуддус! Пайғамбарларни қатл этиб, ҳузурига юборилганларни тошбўрон қилувчи шаҳар! Товуқ ўз жўжаларини қанотлари остига қандай тўпласа, Мен ҳам сенинг халқингни бир неча марта шундай тўпламоқчи бўлдим. Лекин сен истамадинг. Йиғим–терим мавсумида, узумзор ҳосилидан тегишли улушини олиш учун ўша одам хизматкорини боғбонлар олдига юборибди. Аммо боғбонлар хизматкорни калтаклаб, қуп–қуруқ қайтариб юборишибди. Кейин узумзор эгаси яна бошқа бир хизматкорини юборибди. Боғбонлар бу хизматкорни ҳам уриб, шарманда қилиб, қуп–қуруқ қайтариб юборишибди. Яна учинчисини юборибди, уни ҳам ярадор қилиб, қувиб чиқаришибди. Сизлар ўжар халқсиз! Эй юраклари, қулоқлари суннат қилинмаганлар! Сизлар ҳам, ота–боболарингизга ўхшаб, ҳар доим Муқаддас Руҳга қарши турасизлар. Ота–боболарингиз пайғамбарларнинг ҳаммасини қувғин қилганлар! Солиҳ Зотнинг келишини башорат қилганларни улар ўлдирганлар! Энди эса сизлар Солиҳ Зотни сотиб, қатл қилдингизлар.
2 Солномалар
Выбор основного перевода