1
Исроил халқи Фисиҳ зиёфатини ўз вақтида — биринчи ойда нишонлай олмаган эди, чунки кўп руҳонийлар ўзларини ҳануз покламаган ва одамларнинг аксарият қисми Қуддусга йиғилмаган эди. Шунинг учун шоҳ Ҳизқиё, унинг аъёнлари ва Қуддусдаги жамоа Фисиҳ зиёфатини иккинчи ойда нишонлашга қарор қилдилар. Шоҳ Ҳизқиё бутун Исроил ва Яҳудо халқига, шунингдек, Эфрайим ва Манаше қабилаларига бу ҳақда хабар жўнатиб, уларни Исроил халқининг Худосига — Эгамизга аталган Фисиҳ зиёфатини нишонлаш учун Эгамизнинг Қуддусдаги уйига таклиф қилди.