6
Руҳонийлар ўз жойларини эгалладилар. Левилар ҳам мусиқа асбобларини кўтариб, руҳонийлар сингари ўз жойларига турдилар. Довуд бу мусиқа асбобларини Эгамизга ҳамду сано айтиш учун ясаттирган эди, Довуднинг ўзи Эгамизни мадҳ этиб, “Унинг содиқ севгиси абадийдир” деб ҳамду сано айтганда, ўша мусиқа асбобларидан фойдаланган эди. Халқ тик турар, левиларнинг қаршисидан жой олган руҳонийлар эса карнайлар чалардилар.