Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Солномалар
Параллельные места
Еттинчи йили эса ер тўлиқ дам олсин, Мен, Эгангизга бағишланган йил бўлсин. Шу йили далаларингизга экин экманглар, узумзорингизни хомток қилманглар. Ердан ўсиб чиққан бошоқларни ўрманглар, хомток қилинмаган токдаги узум бошларини йиғманглар. Ер бир йил тўлиқ дам олсин. Сизлар ғанимларингиз ерида бўлганингизда юртингиз дам олади. Хароб бўлиб ётган йиллар давомида юртингиз ором олади. Вайроналар ичра ётиб, дам олади, чунки сизлар юртингизда яшаб юрган пайтингизда ерингизга дам бермаган эдингизлар. Ҳувиллаб ётган юрт ором олган йиллар давомида қилган гуноҳларингиз учун жазо олади. Ахир, сизлар қоидаларимни рад этишга жазм этдингизлар, қонунларимдан ҳазар қилдингизлар. Мен шимолдаги барча қабилаларни йиғаман. Бобил шоҳи қулим Навухадназарни ҳам чақираман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Уларни сизларга қарши, бу юрт аҳолиси ва ён–атрофингиздаги халқларга қарши тортиб келаман. Мен сизларни тамомила қириб битираман. Сизларни кўрганлар даҳшатга тушади, аҳволингизни кўрган одамлар қотиб қолади. Мен юртингизни абадий харобазорга айлантираман. Шундай қиламанки, орангизда шоду хуррамлик садолари бўлмайди, келин–куёвнинг овози эшитилмайди, тегирмоннинг товуши чиқмайди. Чироғингиз ёнмайди. Бутун юрт вайрон бўлиб, харобазорга айланади. Бу халқлар етмиш йил мобайнида Бобил шоҳига хизмат қилишади.» Эгамиз шундай демоқда: «Етмиш йилдан кейин эса Мен Бобил шоҳини, унинг халқини ва Бобилликларнинг бутун юртини қилган гуноҳлари учун жазолайман. Уларнинг юрти то абад ҳувиллаб қолади. Мен Доро ҳукмронлигининг дастлабки йилида пайғамбарлар ёзиб қолдирган битикларни мутолаа қилишга киришган эдим. Эгамиз Еремиё пайғамбарга айтган сўзларига кўра, Қуддус етмиш йил давомида хароб бўлиб ётишини билиб олдим.
2 Солномалар
Выбор основного перевода