Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Солномалар
Параллельные места
Эгамиз бошингизга узоқдан, ер юзининг у четидан бургутдай бир халқни юборади. Сизлар бу халқнинг тилини тушунмайсиз. Бу халқ қўрқинчли, катталарни ҳурмат қилмайди, кичикларга раҳм–шафқат кўрсатмайди. Зидқиё ҳукмронлигининг тўққизинчи йили ўнинчи ойининг ўнинчи кунида Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусга қарши бутун лашкарини тортиб келиб, шаҳарни қамал қилди. Шаҳар девори атрофида қамал иншоотларини ясатди. Шоҳ Зидқиё ҳукмронлигининг ўн биринчи йилигача шаҳар қамалда қолди. Тўртинчи ойнинг тўққизинчи куни шаҳарда очарчилик шу қадар кучайдики, халқ бир бурда нонга зор бўлди. Бобилликлар Қуддус деворини ёриб кирдилар. Улар Қуддусни ҳар томондан қуршаб олишган бўлсалар–да, Яҳудо сипоҳлари шоҳ билан бирга қочиб кетдилар. Улар тунда саройнинг боғи яқинидаги икки девор орасидаги дарвозадан чиқиб, Иордан водийси томонга қочган эдилар. Аммо Бобил сипоҳлари шоҳнинг орқасидан қувиб, Ерихо текислигида унга етиб олдилар. Бутун лашкар эса шоҳни ташлаб қочиб кетди. Бобил сипоҳлари шоҳ Зидқиёни ушлаб, Ривло шаҳрига Бобил шоҳи ҳузурига олиб келдилар. Бобил шоҳи Зидқиёни ҳукм қилди. Зидқиёнинг кўзи олдида ўғилларини қатл қилиб, ўзининг кўзларини ўйиб олдилар. Кейин уни кишанлаб, Бобилга олиб кетдилар. Ота–боболаримиз давридан шу кунгача биз гуноҳга ботиб келдик. Айбларимиз туфайли Сен бизни, шоҳларимизни, руҳонийларимизни бошқа юртларнинг шоҳларига мағлуб қилдинг. Улар бизни ўлдиришди, талон–тарож қилишди, асир қилиб олиб кетишди, худди ҳозиргидай, биз шармандали аҳволга тушдик. Ғанимлар Қуддус хазиналарига чанг солди. Қуддуснинг кўзи олдида Бегона халқлар муқаддас маконга кирди. Аммо Эгамиз ўша ғайрияҳудийларга Ҳатто Исроил жамоаси йиғинида бўлишни ман этганди! Раббий кучли жангчиларимни рад этди, Йигитларимни яксон қилиш учун лашкар юборди. Бокира қиз Яҳудони Раббий узум эзгандай эзди. Ғанимларимиз Қуддусда аёлларни зўрлашди, Яҳудо шаҳарларида қизларнинг номусига тегишди. Қўлларидан осишди йўлбошчиларимизни, Хор қилишди оқсоқолларимизни. Йигитлар тегирмон тошини тортяпти, Ўғлонлар оғир ўтин остида гандираклаб қолди. Шаҳар дарвозасида оқсоқоллар ўтирмайдиган бўлди, Йигитлар шодон куйлар чалмайдиган бўлди.
2 Солномалар
Выбор основного перевода