Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Солномалар
Параллельные места
Отаси Манаше Эгамизга бўйин эгган бўлса, Омон Эгамизга бўйин эгмади, отасидан ҳам кўпроқ гуноҳ орттирди. Эвоҳ, кўрганларимдан ичимда оғриқ турди, Туғаётган аёл каби азоблар мени қамради. Икки букилдим эшитганларимдан, Даҳшатга тушдим кўрганларимдан. Юрагим увишиб кетди, Қўрқувдан титраб кетдим. Оқшомни кутгандим, Оқшом эса қўрқувга тўла. Бобилликлар гиламлар тўшаб, Дастурхон ҳозирламоқдалар, Улар еб–ичмоқдалар. Бирданига шундай овоз эшитилмоқда: “Қўзғалинг, эй раҳнамолар, қалқонларни ёғланг!” Раббий менга шундай деди: “Қани, бир қоровул қўй, Кўрганини етказсин. Жанг араваларининг, отлиқларнинг, Эшакларга, туяларга минганларнинг Жуфт–жуфт бўлиб келганини кўради. Яхшилаб эътибор берсин.” Мен Яҳудо шоҳи Зидқиёни ҳам худди шундай деб огоҳлантирдим: “Бобил шоҳига бош эгинг, унинг ўзига ҳам, халқига ҳам хизмат қилинг, шунда жонингизни сақлаб қолган бўласиз. Эгамиз: «Бобил шоҳига хизмат қилмаган ҳар бир халқ уруш, қаҳатчилик ва ўлатдан нобуд бўлади» деган эди. Наҳотки ўзингизнинг ва ўз халқингизнинг жонига зомин бўлсангиз?! «Бобил шоҳига хизмат қилманг», деб айтаётган пайғамбарларнинг гапларига қулоқ солманг, улар сизларга ёлғон башорат қиляпти. Ўша пайғамбарлар ҳақида Эгамиз шундай деб айтди: «Уларни Мен юбормаганман. Улар Менинг номимдан ёлғон башорат қилишяпти. Шундай экан, Мен сизларни ва сизларга башорат қилаётган пайғамбарни бу юртдан улоқтириб ташлайман. Ҳаммангиз ҳалок бўласизлар.»” Сўнг мен руҳонийларга ва бутун халққа гапирдим: “Эгамиз шундай демоқда: «Маъбаднинг ашёлари Бобилдан яқинда олиб келинади, деб айтаётган пайғамбарларга қулоқ солманглар. Улар сизларга ёлғон башорат қилишяпти. Уларга қулоқ солманглар! Жонингизни сақлаб қолмоқчи бўлсангизлар, Бобил шоҳига хизмат қилинглар. Акс ҳолда, шаҳар вайрон қилинади! Агар улар, ҳақиқатан ҳам, пайғамбарлар бўлишса, агар чиндан ҳам Менинг каломим уларга аён бўлган бўлса, унда улар Мен, Сарвари Оламга ёлворишсин. ‘Сенинг уйингдаги, шоҳ саройидаги ва Қуддусдаги қолган ашёлар Бобилга олиб кетилмасин’, деб Менга илтижо қилишсин.» Ахир, Сарвари Олам демоқда: «Бобил шоҳи Навухадназар Яҳудога бостириб келиб, тахтда ўтирган Ёҳайиқим ўғли Ёҳайихинни Яҳудо амалдорлари билан бирга асир қилиб олиб кетганда, Маъбаддаги иккита бронза устунни, ҳовузни, тагкурсиларни ва Қуддусдаги айрим идишларни қолдириб кетган эди.» Аммо ўша қолган–қутган ашёлар ҳақида Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: «Ўз уйимда, шоҳ саройида ва Қуддусда қолган ашёлар ҳақида айтадиган гапларимни эшитинглар: Ахир, Сарвари Олам демоқда: «Бобил шоҳи Навухадназар Яҳудога бостириб келиб, тахтда ўтирган Ёҳайиқим ўғли Ёҳайихинни Яҳудо амалдорлари билан бирга асир қилиб олиб кетганда, Маъбаддаги иккита бронза устунни, ҳовузни, тагкурсиларни ва Қуддусдаги айрим идишларни қолдириб кетган эди.» Аммо ўша қолган–қутган ашёлар ҳақида Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: «Ўз уйимда, шоҳ саройида ва Қуддусда қолган ашёлар ҳақида айтадиган гапларимни эшитинглар: Ахир, Сарвари Олам демоқда: «Бобил шоҳи Навухадназар Яҳудога бостириб келиб, тахтда ўтирган Ёҳайиқим ўғли Ёҳайихинни Яҳудо амалдорлари билан бирга асир қилиб олиб кетганда, Маъбаддаги иккита бронза устунни, ҳовузни, тагкурсиларни ва Қуддусдаги айрим идишларни қолдириб кетган эди.» Аммо ўша қолган–қутган ашёлар ҳақида Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: «Ўз уйимда, шоҳ саройида ва Қуддусда қолган ашёлар ҳақида айтадиган гапларимни эшитинглар: ашёларнинг ҳаммаси Бобилга олиб кетилади. Мен уларни олиб келгани бормагунимча, ўша ерда қолади. Сўнг эса Мен уларни қайтариб олиб келаман, шу ерга жойлаштираман.» Эгамизнинг каломи шудир.” Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳукмронлигининг ўнинчи йилида Еремиёга Эгамизнинг сўзи аён бўлди. Ўша йили Бобил шоҳи Навухадназар ҳукмронлигининг ўн саккизинчи йили бўлиб, айни вақтда у лашкарлари билан Қуддусни қамал қилиб турган эди. Еремиё эса Яҳудо шоҳи саройидаги соқчилар ҳовлисига қамаб қўйилган эди. Шоҳ Зидқиёнинг ўзи Еремиёни ўша ерга қаматиб, шундай деган эди: “Нега сен ўзингча башорат қилиб юрибсан?! Ахир, сен шундай деб айтяпсан: «Эгамиз айтмоқда: Мен бу шаҳарни Бобил шоҳининг қўлига топшираман, шаҳар таслим бўлади. Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳам Бобилликларнинг қўлидан қочиб қутулолмайди. У Бобил шоҳининг қўлига топширилади. У шоҳ Навухадназарни ўз кўзи билан кўради, Навухадназар у билан юзма–юз гаплашади. Навухадназар Зидқиёни Бобилга олиб кетади. Мен Зидқиёни жазоламагунимча Зидқиё ўша ерда қолади, — деб айтмоқда Эгамиз. — Агар Бобилликларга қарши жанг қилсангизлар, мағлуб бўласизлар.»” Шунда Эгамиз сўзини Еремиёга аён қилди. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: “Худонинг сўзини билмоқчи бўлиб, икковингизни олдимга юборган Яҳудо шоҳига шундай деб айтинг: сизларга ёрдам бермоқчи бўлиб келаётган фиръавн лашкари ўз юрти — Мисрга қайтиб кетади. Бобилликлар эса Қуддусга қайтиб келиб, шаҳарга қарши жанг қиладилар. Улар шаҳарни қўлга олиб, ёндириб юборадилар.” Эгамиз яна шундай демоқда: “Бобилликлар энди қайтиб келишмайди, деб ўзларингизни алдаманглар, чунки улар албатта қайтиб келишади. Борди–ю, сизлар Бобилликларнинг бутун лашкарини мағлуб қилганингизда ҳам, уларнинг чодирларида қолган ярадорлар келиб, шаҳрингизга ўт қўйган бўларди.” Шундан кейин Еремиё Зидқиёга деди: — Исроил халқининг Худоси, Парвардигори Олам — Эгамиз демоқда: “Агар сиз Бобил шоҳининг аъёнларига таслим бўлсангиз, ўз жонингизни сақлаб қоласиз, бу шаҳар ҳам оловга ем бўлмайди. Сиз ва бутун хонадонингиз тирик қоласизлар. Борди–ю, Бобил шоҳининг аъёнларига таслим бўлмасангиз, Бобилликлар бу шаҳарни енгиб, унга ўт қўядилар, ўзингиз ҳам уларнинг қўлидан қочиб қутулолмайсиз.” — Мен Бобилликлар томонга қочиб ўтган яҳудийлардан қўрқаман, — деди шоҳ. — Бобилликлар мени уларнинг қўлига топширишса, улар мени хўрлашади. — Топширишмайди, — деди Еремиё. — Айтганларимни қилиб, Эгамизнинг сўзига итоат қилсангиз, ҳаммаси яхши бўлади, жонингизни сақлаб қоласиз. Борди–ю, таслим бўлишдан бош тортсангиз, Эгамиз менга ваҳий орқали аён қилганлари бажо бўлади: саройингизда қолган ҳамма аёллар Бобил шоҳининг аъёнлари олдига чиқарилади. Ўша аёллар сизга шундай дейишади: “Ишонган дўстларингиз Сизни алдаб, енгиб кетишди. Оёғингиз лойга ботганда, Ишонган дўстларингиз сизни ташлаб кетишди.” Сизнинг хотину бола–чақаларингиз Бобилликларнинг олдига чиқарилади. Сиз ўзингиз ҳам Бобилликларнинг қўлидан қочиб қутула олмайсиз. Бобил шоҳи сизни қўлга тушириб, шаҳарни ёндириб юборади. — Суҳбатимиз ҳақида ҳеч кимга оғиз очма, акс ҳолда, ўласан, — деди Зидқиё Еремиёга. — Борди–ю, аъёнлар сен билан гаплашганимни билиб қолиб, сенга: “Шоҳ билан нималар ҳақида гаплашдинг? Биздан бирон нарсани яширмай айт, бўлмаса ўласан”, деб айтишса, сен уларга: “Мени Йўнатаннинг уйига қайтариб юборманг, шоҳим, акс ҳолда, у ерда адойи тамом бўламан, деб илтижо қилдим”, дея жавоб бер.
2 Солномалар
Выбор основного перевода