7
Осо Яҳудо халқига айтди: “Келинглар, шаҳарларни деворлар билан ўрайлик, миноралар қурайлик, тамбаланадиган дарвозалар ўрнатиб, шаҳарларни мустаҳкамлайлик. Биз Эгамиз Худога итоат қилганимиз учун, бу юрт ҳали ҳам бизники. Худо бизга ҳар тарафдан осойишталик ато қилган.” Шундай қилиб, улар қурилиш қилдилар, ҳузур–ҳаловатга етишдилар.