Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Солномалар
Параллельные места
Эгамиз Исроил ва Яҳудо халқини ҳамма пайғамбарлар, валийлар орқали огоҳлантириб, уларга шундай амр берган эди: “Қабиҳ йўлларингиздан қайтинглар. Менинг амрларимга, фармонларимга итоат этинглар! Мен ҳамма қонунларимни ота–боболарингизга берганман, пайғамбар бўлган қулларим орқали сизларга юборганман.” Бундай ёвуз ишларни қилаётганингизда, Мен сизларга қайта–қайта гапирдим. Аммо сизлар гапларимга қулоқ солмадингиз. Сизларга хитоб қилдим, аммо жавоб бермадингиз, — деб айтмоқда Эгамиз. — Аждодларингиз Мисрдан чиққан кундан бошлаб шу кунга қадар, Мен пайғамбар қулларимни олдингизга кетма–кет жўнатдим. Мен ота–боболарингизни Мисрдан олиб чиққанимдан бери уларни огоҳлантириб келдим. Уларга: «Менинг гапларимга қулоқ солинглар», деб қайта–қайта айтдим. “Омон ўғли Йўшиё Яҳудода ҳукмронлик қилган даврнинг ўн учинчи йилидан тортиб, то бугунга қадар Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилиб келмоқда. Мана, йигирма уч йилдирки, мен сизларга тўхтовсиз гапиряпман, аммо сизлар гапларимга қулоқ солмаяпсизлар. Эгамиз олдингизга пайғамбар қулларини бирин–кетин юборган бўлса ҳам, сизлар уларнинг гапларини эшитмадингиз, уларга қулоқ солмадингиз. Олдиларингизга қайта–қайта пайғамбар қулларимни жўнатдим, аммо сизлар уларнинг гапига кирмадингизлар. Агар энди айтганларимни бажармасангизлар, Ахир, улар гапимга қулоқ солмадилар, — деб айтмоқда Эгамиз. — Мен уларнинг олдиларига пайғамбар қулларимни узлуксиз юбориб турдим. Бироқ улар пайғамбарларимга қулоқ солмадилар.” Эгамизнинг каломи шудир. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз менга шундай деди: “Қўлимдаги косани ол. Бу коса ғазабим шаробига тўла. Мен сени қайси халқлар олдига юборсам, бу косадаги шаробдан уларга ичир. Мен Яҳудо халқи олдига пайғамбар қулларимни қайта–қайта жўнатдим. «Мен нафратланадиган жирканч ишларингизни қилманглар», деб халқимдан ўтинган эдим. Қудрати осмону фалакка етган бу шох самовий лашкарларга ҳужум қилди. Самовий лашкарлар бўлмиш юлдузларнинг айримларини ерга тушириб топтади. Шундан кейин у олдингидан кўпроқ хизматкорларини боғбонлар олдига жўнатибди. Боғбонлар эса улар билан ҳам худди шундай қилишибди.
2 Солномалар
Выбор основного перевода