Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Солномалар
Параллельные места
Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим ҳукмронлиги даврида Бобил шоҳи Навухадназар Яҳудога ҳужум қилди. Ёҳайиқим уч йил унинг ҳукмдорлиги остида бўлди. Охири у Навухадназарга қарши исён кўтарди. Ёҳайиқим оламдан ўтгач, ўрнига ўғли Ёҳайихин шоҳ бўлди. Шунинг учун Эгамиз уларга қарши Оссурия лашкарбошиларини жўнатди. Улар Манашени асирга олдилар, бурнидан ҳалқа ўтказиб, уни занжирбанд қилдилар ва Бобилга олиб келдилар. Шу сабабдан Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Ёҳайиқим ҳақида Эгамиз шундай демоқда: “Унга ҳеч ким аза тутмайди, «Вой, жигарим! Вой, жигарим!» деб йиғламайди. «Хўжайиним! Олампаноҳим!» деб ҳеч ким қайғурмайди. Уни ўлган эшакнинг аҳволига соладилар, Қуддус дарвозаларидан судраб чиқиб, отиб юборадилар.” Шунинг учун, эй Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим, Эгамиз сен ҳақингда шундай демоқда: сенинг авлодингдан биронтаси ҳам Довуд тахтида ўтирмайди. Сенинг жасадингни одамлар улоқтириб юборишади, ўлигинг куннинг жазирамасида, туннинг совуғида қолади.
2 Солномалар
Выбор основного перевода