14
Унинг онаси — Дан қабиласидан, отаси эса — Тирлик. Унинг ўзи олтин, кумуш, бронза, темир, тош ва ёғочга ишлов берадиган моҳир устадир. У сафсар, кўк, қизил матоларни ва майин зиғир матосини ҳам тўқишни билади, шунингдек, турли ўймакорлик ишларини бажара олади, ҳар қандай нақшни сола олади. Хуром сизнинг усталарингиз ва отангиз бўлмиш хўжайиним Довуд етиштирган усталар билан бирга ишлайди.