Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроил халқининг бутун жамоасига етказинглар: шу ойнинг ўнинчи кунида оила бошлиқлари битта қўзи ёки улоқча танлайди. Буни хонадондагилар тановул қилади. Ҳизқиё уларга деди: — Гапимни эшитинглар, эй левилар! Ўзларингизни покланглар, ота–боболарингиз Худоси — Эгамизнинг уйини ҳам покланглар! Бу муқаддас жойдан ҳаром нарсаларни чиқариб ташланглар! Руҳонийлар билан левилар қолган леви биродарларини тўплаб, ҳаммаси ўзларини покладилар. Сўнг шоҳнинг фармони бўйича, Эгамизнинг қонун–қоидаларига риоя қилган ҳолда, Эгамизнинг уйини поклай бошладилар. Исроил халқи Фисиҳ зиёфатини ўз вақтида — биринчи ойда нишонлай олмаган эди, чунки кўп руҳонийлар ўзларини ҳануз покламаган ва одамларнинг аксарият қисми Қуддусга йиғилмаган эди. Шунинг учун шоҳ Ҳизқиё, унинг аъёнлари ва Қуддусдаги жамоа Фисиҳ зиёфатини иккинчи ойда нишонлашга қарор қилдилар. Шоҳ Ҳизқиё бутун Исроил ва Яҳудо халқига, шунингдек, Эфрайим ва Манаше қабилаларига бу ҳақда хабар жўнатиб, уларни Исроил халқининг Худосига — Эгамизга аталган Фисиҳ зиёфатини нишонлаш учун Эгамизнинг Қуддусдаги уйига таклиф қилди. Исроил халқи Фисиҳ зиёфатини ўз вақтида — биринчи ойда нишонлай олмаган эди, чунки кўп руҳонийлар ўзларини ҳануз покламаган ва одамларнинг аксарият қисми Қуддусга йиғилмаган эди. Шунинг учун шоҳ Ҳизқиё, унинг аъёнлари ва Қуддусдаги жамоа Фисиҳ зиёфатини иккинчи ойда нишонлашга қарор қилдилар. Шоҳ Ҳизқиё бутун Исроил ва Яҳудо халқига, шунингдек, Эфрайим ва Манаше қабилаларига бу ҳақда хабар жўнатиб, уларни Исроил халқининг Худосига — Эгамизга аталган Фисиҳ зиёфатини нишонлаш учун Эгамизнинг Қуддусдаги уйига таклиф қилди. Шоҳ Йўшиё Қуддусда Эгамизнинг шарафига Фисиҳ зиёфатини нишонлади. Биринчи ойнинг ўн тўртинчи куни Фисиҳ қўзилари қурбонлик қилинди. Руҳонийлар ва левилар ўзларини покладилар. Ҳаммалари пок бўлганларидан кейин, левилар сургундан қайтган халқ учун, руҳонийлар учун ва ўзлари учун Фисиҳ қўзисини сўйдилар.
Выбор основного перевода