Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Довуд билан леви йўлбошчилари левиларнинг Осиф, Хаман ва Ёдутун уруғларини созандалар қилиб тайинладилар. Уларнинг вазифаси лира, арфа ва зиллар чалиб, башорат қилиш эди. Созандаларнинг рўйхати ва уларнинг бажарадиган вазифаси қуйидагича эди: Осифнинг тўрт ўғли Заккур, Юсуф, Натаниё ва Осорилах отасининг раҳбарлиги остида бўлиб, шоҳнинг буйруғи билан башорат қилишар эди. Ёдутуннинг олти ўғли Гадалиё, Зари, Ешаё, Шимах, Хашавиё ва Маттитиё отасининг раҳбарлиги остида бўлиб, улар лира жўрлигида башорат қилишар, Эгамизга шукроналар ва ҳамду санолар айтишар эди. Хаманнинг Буккиёх, Маттаниё, Узиёл, Шавувол, Яримўт, Ханониё, Хонин, Элиота, Гидалти, Ромамтизер, Ёшбахаша, Малўти, Хўтир ва Махазийўт исмли ўн тўртта ўғли бор эди. Буларнинг ҳаммаси шоҳ хизматида бўлган валий Хаманнинг ўғиллари эдилар. Худо Ўз ваъдасига биноан, Хаманни сийлаб, унга ўн тўртта ўғил берган эди. Унинг уч қизи ҳам бор эди. Ўғилларнинг ҳаммаси отасининг раҳбарлиги остида зил, арфа ва лираларни чалиб, Эгамизнинг уйида созанда бўлиб хизмат қилишар эди. Осиф, Ёдутун ва Хаман бевосита шоҳнинг буйруқларига бўйсунишарди. Дарвозабонлар хонадонлари бўйича гуруҳларга бўлинган эдилар. Улар Эгамизнинг уйида хизмат қилаётган бошқа левилар сингари ўз вазифаларига эга эдилар. Ҳар бир хонадон катта–кичиклигига қарамай қуръа ташлаб, қўриқлайдиган дарвозасини аниқлаб олди. Шарқ томондаги дарвоза учун қуръа ташланганда, қуръа Машалмиёга тушди. Сўнгра ўғли Закариё учун қуръа ташланди, унга шимол томондаги дарвоза тушди. Закариё доно маслаҳатчи эди. Обидадом учун қуръа ташланганда, унга жануб томондаги дарвоза тушди. Ўғиллари учун қуръа ташланганда, уларга омборхонани қўриқлаш тушди. Ғарб томондаги дарвоза ва юқори йўл устидаги Шаллехет дарвозаси учун қуръа ташланганда, қуръа Шупим билан Хўсахга тушди. Дарвозабонлар ўз хизматини белгиланган вақтда, кетма–кетликда узлуксиз равишда бажаришлари лозим эди. Шарқ томондаги дарвозада кунига олтита дарвозабон, шимол томондаги дарвозада тўртта, жануб томондаги дарвозада ҳам тўртта дарвозабон турарди. Шунингдек, иккита омборхонада иккитадан дарвозабон турарди. Ғарб томондаги ҳовлига келсак, йўлакда тўртта дарвозабон, ҳовлининг ичида эса иккита дарвозабон турарди. Кўрах ва Марори наслидан бўлган дарвозабонларга мана шу қўриқчилик вазифаси топширилган эди.
Выбор основного перевода