Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёқуб наслига қоидаларингни, Исроил халқига қонунингни ўргатади, Ҳузурингда тутатқилар тутатиб, Қурбонгоҳингда қурбонликлар куйдиради. Исроил халқи Миср юртидан чиққанига 480 йил бўлганда, Сулаймон Исроил тахтига ўтирганига тўрт йил бўлган эди. У ўша йилнинг иккинчи ойида — Зив ойида Эгамизнинг уйини барпо қилишни бошлади. Улар Эгамизнинг Мусо орқали берган амрига мувофиқ, Худонинг Сандиғини ходалар билан елкаларига ортиб, кўтариб кетдилар. Шундай экан, бундан буён левилар Муқаддас чодирни ёки унда ишлатиладиган ашёларни кўтариб юришлари шарт эмас.” Исроил халқи узоқ вақт давомида ҳақиқий Худосиз яшади. Уларга таълим берадиган руҳоний йўқ эди, улар қонундан маҳрум эдилар. Улар Эгамизнинг Таврот китобини олиб, Яҳудонинг ҳамма шаҳарларига боришди ва халққа таълим беришди. Халқ жойида турар экан, левилар — Ешува, Баних, Шаравиё, Ёмин, Оққув, Шаббатай, Хўдиё, Масиё, Килит, Озариё, Йўзабад, Ханон ва Палиё халққа Тавротни тушунтирар эдилар. Бутун халқ Таврот сўзларини эшитганларида йиғлади. Лекин ҳоким Нахимиё, руҳоний ва тафсирчи бўлган Эзра, шунингдек, халққа Тавротни тушунтирган левилар бутун жамоага айтдилар: “Бугунги кун Эгангиз Худога бағишланган муқаддас кундир, шунинг учун қайғурманглар, йиғламанглар.”
Выбор основного перевода