Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша куни кечқурун гўштни оловда пиширишсин ва ўша гўштни, хамиртурушсиз нон ҳамда тахир ўтларни тановул қилишсин. Қурбонлик гўштининг сувда қайнатилганини ёки хомини тановул қилишмасин. Калла–поча ва ичак–човоқларини оловда пишириб ейишсин. Ҳорун ва унинг ўғилларига гуноҳ қурбонлигига оид қуйидаги қоидаларни берди: гуноҳ қурбонлиги қилинадиган жонивор Эгамизнинг ҳузурида, куйдириладиган қурбонлик бўғизланадиган жойда бўғизлансин. Бу ғоят муқаддас қурбонликдир. Эгангиз Худо танлайдиган жойда қурбонлигингизни пишириб еб, эрталаб чодирларингизга қайтиб кетаверинглар. халқ олдидаги ўз руҳонийлик бурчларини менсимасдилар. Бирортаси келиб қурбонлик сўйиб, гўштини қайнатаётганда, Элах ўғилларининг хизматкори уч тишли санчқи билан келарди. Хизматкор санчқини қозонга ёки товага тиқарди. Санчқига илинганини Элахнинг ўғилларига олиб борарди. Улар Шилўга келган Исроил халқининг ҳаммасига шундай муносабатда бўлишарди. Ҳатто қурбонликнинг ёғини куйдирмасдан олдин, руҳонийнинг хизматкори келиб, қурбонлик қилаётган одамга шундай дерди: — Руҳонийга қовуриш учун гўшт бер! У сендан қайнатилганидан эмас, хомидан қабул қилади.
Выбор основного перевода