Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қуйидаги руҳонийлар Қуддусга қайтиб келган эдилар: Ёдаё, Ёҳайирив ва Ёхин. Яна Худо уйининг бош амалдори Озариё қайтиб келган эди. У Хилқиёнинг ўғли, Машулломнинг невараси, Зодўхнинг эвараси ва Охитоб ўғли Маройўтнинг чевараси эди. Ерохам ўғли Одаё ҳам қайтиб келганди. У Пешхурнинг невараси ва Малкиёнинг эвараси эди. Одил ўғли Масай ҳам қайтиб келганди. У Яхзиронинг невараси, Машулломнинг эвараси ва Иммар ўғли Машилламатнинг чевараси эди. Ҳаммаси бўлиб 1760 нафар руҳоний қайтиб келган эди. Улар уруғбошилар бўлиб, Худонинг уйида хизмат қилиш учун лаёқатли эдилар. Довуд левиларни уруғларига кўра, Гершон, Қоҳот ва Марори гуруҳларига бўлди. Сулаймон, отаси Довуд жорий қилган қоидага кўра, руҳонийлар ва левиларнинг хизматларини тақсимлаб берди. Левилар Эгамизни мадҳ қилишда ва кундалик ишларда руҳонийларга ёрдам берардилар. Сулаймон Маъбад дарвозабонларини ҳам гуруҳларга бўлиб, ҳар бир дарвозада уларнинг ҳар куни қиладиган ишларини тақсимлаб берди. У буларнинг ҳаммасини Худонинг одами Довуднинг фармонига мувофиқ қилди.
Выбор основного перевода