Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Руҳонийлар буқаларни сўйиб, қонини қурбонгоҳга сепдилар. Кейин қўчқорларни сўйиб, қонини қурбонгоҳга сепдилар. Қўзиларни ҳам сўйиб, қонини қурбонгоҳга сепдилар. Аммо руҳонийлар озчилик бўлганлари учун куйдириладиган ҳайвонларнинг терисини шилишга улгура олмаётган эдилар. Шу сабабдан уларнинг қариндошлари левилар то иш тугагунча ва бошқа руҳонийлар ўзларини поклагунча уларга қарашиб турдилар. Левилар, руҳонийларга қараганда, ўзларини поклаш масаласига жиддийроқ ёндашган эдилар. Шоҳ Йўшиё Қуддусда Эгамизнинг шарафига Фисиҳ зиёфатини нишонлади. Биринчи ойнинг ўн тўртинчи куни Фисиҳ қўзилари қурбонлик қилинди. Фисиҳ қўзисини сўйиб, ўзингизни покланглар. Сўнг юртдошларингиз учун Фисиҳ қўзиларини тайёрлаб беринглар. Хуллас, Эгамизнинг Мусо орқали берган кўрсатмаларига риоя қилинглар. Руҳонийлар ва левилар ўзларини покладилар. Ҳаммалари пок бўлганларидан кейин, левилар сургундан қайтган халқ учун, руҳонийлар учун ва ўзлари учун Фисиҳ қўзисини сўйдилар.
Выбор основного перевода