Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Йўшиё яна руҳоний Хилқиё Эгамизнинг уйидан топган китобда ёзилган қонунни ижро этмоқ мақсадида арвоҳ чақирувчиларни, фолбинларни, хонаки санамларни ва бошқа бутларни, Яҳудо ва Қуддусда пайдо бўлган ҳамма макруҳ нарсаларни йўқ қилиб ташлади. Йўшиёдан олдин ҳам, кейин ҳам унга ўхшаб Мусонинг ҳамма қонунларига мувофиқ, бутун қалби билан, жону дили билан, бутун вужуди билан Эгамизга итоат этган бирон шоҳ чиқмади. Йўшиё ҳукмронлиги пайтида Миср фиръавни Нехо Оссурия шоҳига ёрдам бериш учун Фурот дарёси томон йўлга чиқди. Шоҳ Йўшиё эса Нехонинг устига юриш қилди. Магидўда тўқнашганларида, Нехо Йўшиёни ўлдирди. Аъёнлари Йўшиёнинг жасадини жанг аравасида Магидўдан Қуддусга олиб келиб, ота–боболари хилхонасига дафн қилдилар. Яҳудо халқи Йўшиёнинг ўғли Ёҳухозга мой суртиб, уни отасининг ўрнига шоҳ қилиб кўтардилар. Хално шаҳрини Кархамиш шаҳридай вайрон қилмадикми?! Хомат ҳам Арпаддай қулади–ку! Самария Дамашқ каби эмасми?! Бу Миср ҳақида башорат эди. Аниқроғи, Миср фиръавни Нехонинг лашкари тўғрисида эди. Улар Фурот дарёси бўйидаги Кархамиш шаҳрида қароргоҳ қурган эдилар. (Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Ёҳайиқим ҳукмронлигининг тўртинчи йилида Бобил шоҳи Навухадназар бу лашкарни мағлуб қилди.)
Выбор основного перевода