Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шоҳ Охоз гуноҳ қилгани учун, Эгаси Худо уни Орам шоҳининг қўлига берди. Орам шоҳи Охозни мағлуб қилиб, халқидан жуда кўпчилигини асир қилиб, Дамашққа олиб кетди. Бундан ташқари, Эгамиз шоҳ Охозни Исроил шоҳи қўлига берди. Исроил шоҳи Охознинг бошига катта қирғин солиб, уни мағлуб қилди. Бир куннинг ўзида Исроил шоҳи Рамалиё ўғли Пеках Яҳудо лашкарининг 120.000 баҳодир жангчисини ўлдирди. Бунга сабаб Яҳудо халқи ўз ота–боболарининг Худоси — Эгамизни тарк этгани бўлди. Исроил халқидан бўлган баҳодир жангчи Зихри шоҳнинг ўғли Масиёни, сарой бошқарувчиси Озрикомни ва шоҳнинг ўнг қўл вазири Элқанани ўлдирди. Яҳудо халқи уларга қариндош бўлишига қарамай, Исроил лашкари улардан 200.000 нафар аёл ва ўғил–қизларини асир қилиб, катта ўлжа билан бирга, Самарияга олиб кетишди. чунки Эдомликлар яна Яҳудо юртига ҳужум қилиб, кўп асирларни олиб кетган эдилар.
Выбор основного перевода