Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўнг Эгамизнинг ҳузурида турган Учрашув чодиридаги тутатқи қурбонгоҳининг шохларига қондан суртсин. Буқанинг қолган қонини эса Учрашув чодирига кираверишдаги қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳнинг ёнига тўксин. Кейин Мусо гуноҳ қурбонлиги қилинадиган буқани етаклаб келди. Ҳорун ва унинг ўғиллари қўлларини буқанинг бошига қўйишди. Мусо буқани сўйди. Қурбонгоҳни поклаш учун бармоғини қонга ботириб, қонни қурбонгоҳнинг шохларига суртиб чиқди. Қоннинг қолганини қурбонгоҳнинг ёнига тўкди. Шу йўсин у қурбонгоҳни поклаб, Эгамизга бағишлади. Шунингдек, Мусо Муқаддас чодир устига ва сажда маросимларида ишлатиладиган барча ашёлар устига қон сепди.
Выбор основного перевода