Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар подангиздаги бирорта ҳайвонни тинчлик қурбонлиги қилмоқчи бўлсангиз, нуқсонсиз сигир ёки буқани Эгамиз олдига олиб келинг. Агар Эгамизга сурувингиздаги ҳайвонни тинчлик қурбонлиги қилмоқчи бўлсангиз, нуқсонсиз урғочи ёки эркак жониворни олиб келинг. Сўнг руҳоний буларнинг ҳаммасини таом назри сифатида қурбонгоҳ устида куйдирсин. Оловда куйдирилган бу қурбонликдан Эгамизга ёқимли ҳид боради. Ёғнинг ҳаммаси Эгамизга тегишлидир. Ёғ ва қонни тановул қилманг. Қаерда яшашингиздан қатъий назар, бутун авлодингиз бу қонунга доимо риоя қилсин. Бу қурбонликларга қўшиб, Эгамизга атаб, албатта дон ва шароб назрларини келтиришингиз керак. Қўзи ёки улоқчани қурбонлик қилганингизда, дон назрини — икки коса зайтун мойи аралаштирилган тўрт коса сифатли унни ҳамда икки коса шаробни назр қилинглар. Қўчқорни қурбонлик қилганингизда, дон назрини — уч коса зайтун мойи аралаштирилган саккиз коса сифатли унни ва уч коса шаробни назр қилинглар. Бу қурбонлик ва назрлардан Эгамизга ёқимли ҳид боради. Буқани Эгамизга атаб, куйдириладиган қурбонлик, берган ваъдангизга мувофиқ қилинадиган қурбонлик ёки тинчлик қурбонлиги қилганингизда, қурбонликка қўшиб тўрт коса зайтун мойи аралаштирилган ўн икки коса сифатли унни ва тўрт коса шаробни назр қилинглар. Оловда куйдириладиган бу қурбонлик ва назрлардан Эгамизга ёқимли ҳид боради. Куйдириладиган қурбонлик учун 70 та буқа, 100 та қўчқор ва 200 та қўзи келтирилди.
Выбор основного перевода