Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз деди: — Бор, бугун ва эртага халқ поклансин, кийимларини ювсин. Левиларнинг вазифаси Эгамизнинг уйидаги хизматда Ҳорун наслига ёрдам бериш эди. Бунга: ҳовли ва ён хоналарга масъул бўлиш, муқаддас ашёларни поклаш ва Эгамизнинг уйидаги ҳар қандай бошқа юмушларни бажариш вазифалари кирар эди. Ҳизқиё уларга деди: — Гапимни эшитинглар, эй левилар! Ўзларингизни покланглар, ота–боболарингиз Худоси — Эгамизнинг уйини ҳам покланглар! Бу муқаддас жойдан ҳаром нарсаларни чиқариб ташланглар! Яҳудо халқини эса Худо бирлаштириб, уларга шоҳ ва аъёнларнинг кўрсатмасини бажаришга хоҳиш берган эди. Бу кўрсатма Эгамизнинг амрига асосланган эди.
Выбор основного перевода