Халқ йўлда давом этаркан, атрофда эл–юрт зор–зор йиғлаб фарёд чекарди. Шоҳ Қидрон сойлигини босиб ўтди. Халқ саҳрога борадиган йўл бўйлаб кетарди.
Шоҳ Осонинг бувиси Махо Ашеранинг макруҳ тасвирини ясаттирган эди, шунинг учун Осо бувисини маликалик мартабасидан маҳрум қилди. У бувиси ясаттирган бутни қўпориб ташлаб, парча–парча қилгандан кейин, Қидрон сойлигида ёқиб юборди.