Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
ғанимлар юртида бутун қалби билан, жону дили билан Сенга қайтсалар, Ўзинг ота–боболарига берган юртга, Ўзинг танлаб олган шаҳарга, Сенга атаб мен қурган уйга юз буриб, Ўзингга ибодат қилсалар, Улар ёғочга: «Менинг отам сенсан» дейишади, Тошга: «Туққан онам сенсан», деб айтишади. Аммо Менга юз бурмай, орқа ўгиришади, Бошларига кулфат келганда эса, «Бизга нажот бер!» дея Менга ёлворишади. Эгамиз мени уйининг ички ҳовлисига олиб кирди. Уйнинг кираверишида, айвон ва қурбонгоҳ орасида йигирма беш нафар киши турар эди. Улар Маъбадга орқасини ўгириб, шарқдан чиқаётган қуёшга сажда қилаётган эдилар. Улар қонун–қоидаларимни рад этган эдилар, фармонларимни бажармаган эдилар, Шаббат кунларимни булғагандилар. Қўйингки, қалбларини бутларга бағишлаган эдилар.
Выбор основного перевода