Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Лекин Довудга Гад пайғамбар: “У ерда қолма, Яҳудо ерига бор”, деди. Шундан кейин Довуд у ердан чиқиб, Хорет ўрмонига борди. Шоҳ бир куни Натан пайғамбарга деди: — Қаранг, мен садр ёғочидан қурилган уйда яшаяпман, Худонинг Сандиғи эса чодирда турибди. Эгамиз Натан пайғамбарни Довуднинг ҳузурига жўнатди. Натан Довуднинг ҳузурига келиб, гап очди: — Бир шаҳарда икки одам яшар экан. Ўша одамлардан бири бой, бошқаси камбағал экан. Эртасига эрталаб Довуд уйқудан тургач, Довуднинг хизматида бўлган валий — Гад пайғамбарга Эгамизнинг шу сўзлари аён бўлди: Аҳд сандиғи Эгамизнинг уйига келгандан кейин, Довуд у ердаги хизматга созандалар тайинлаганди. Булардан ташқари, Довуд Леви қабиласининг уруғбошиларига, қариндошларингиз орасидан созандаларни тайинланг, деб буюрган эди. Улар арфа, лира ва зилларни чалиб, бу мусиқа асбобларининг жўрлигида шодиёна қўшиқлар айтишлари керак эди. 4000 нафари дарвозабон бўлади, қолган 4000 нафари эса мен ясаттирган мусиқа асбобларини чалиб, Эгамизни мадҳ қилади.” Ҳар бир гуруҳ Эгамиз уйидаги ўз вазифасини уларнинг бобокалони Ҳорун томонидан белгиланган кўрсатмалар асосида бажариши лозим эди. Бу кўрсатмаларни Ҳорунга Исроил халқининг Худоси — Эгамиз берган эди. Довуд билан леви йўлбошчилари левиларнинг Осиф, Хаман ва Ёдутун уруғларини созандалар қилиб тайинладилар. Уларнинг вазифаси лира, арфа ва зиллар чалиб, башорат қилиш эди. Созандаларнинг рўйхати ва уларнинг бажарадиган вазифаси қуйидагича эди: Ўғилларнинг ҳаммаси отасининг раҳбарлиги остида зил, арфа ва лираларни чалиб, Эгамизнинг уйида созанда бўлиб хизмат қилишар эди. Осиф, Ёдутун ва Хаман бевосита шоҳнинг буйруқларига бўйсунишарди. Сулаймон, отаси Довуд жорий қилган қоидага кўра, руҳонийлар ва левиларнинг хизматларини тақсимлаб берди. Левилар Эгамизни мадҳ қилишда ва кундалик ишларда руҳонийларга ёрдам берардилар. Сулаймон Маъбад дарвозабонларини ҳам гуруҳларга бўлиб, ҳар бир дарвозада уларнинг ҳар куни қиладиган ишларини тақсимлаб берди. У буларнинг ҳаммасини Худонинг одами Довуднинг фармонига мувофиқ қилди.
Выбор основного перевода