Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз еру самодаги Худодир, Ундан бошқа Худо йўқдир. Шуни бугун тан олиб, доимо юрагингизда сақланг. Эй Эгамиз! Сен буюк, қудратли, шуҳратли, салобатли ва улуғдирсан. Зотан, еру осмондаги барча нарса Сеникидир. Эй Эгамиз! Сен Шоҳсан. Сен ҳар нарсадан юксаксан. Бойлик ва шон–шарафнинг манбаи Сенсан. Ҳа, Сен ҳамма нарса устидан ҳукмронсан. Куч–қудрат эгаси Ўзингсан. Одамларни юксалтирадиган, уларга куч берадиган Сенсан. Осо унга қарши йўлга отланди. Иккала томон Моришо яқинидаги Зафито водийсида саф тортишди. Осо ўзининг Эгаси Худога илтижо қилди: “Эй Эгамиз! Ёлғиз Сенгина заиф одамга кучли рақибини мағлуб қилишга ёрдам бера оласан. Эй Эгамиз Худо! Бизга ёрдам бер! Биз Сенга таянамиз. Сенинг номинг билан бу беҳисоб лашкарга қарши жангга отландик. Эй Эгамиз! Сен бизнинг Худойимизсан. Инсон зоти Сени мағлуб қилишига йўл қўйма!” Эй Эгам, бизнинг Раббимиз! Бутун ер юзида Сенинг номинг улуғвордир! Осмондан ҳам юксакдир Сенинг шуҳратинг! Бутун ер юзининг шоҳидир Худо, Унга ажойиб ҳамду сано куйланг! Жамики улусларнинг шоҳидир Худо, Муқаддас тахтида ўтирибди Худо! Сиз, учи осмон билан ўпишган баланд бир дарахтни кўрдингиз. Бу дарахт шу қадар улкан эдики, уни дунёнинг тўрт бурчагидан туриб кўрса бўлар эди. Бизни васвасага дучор қилмагин, Ёвуз шайтондан халос қилгин.» оёғингизга чориқ кийиб, устингизга қўшимча кийим олманглар.”
Выбор основного перевода