Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Энди бутун қалбингиз ва юрагингиз билан Эгангиз Худога интилинг. Боринглар, Парвардигор Эгамизга атаб уй қуришни бошланглар, токи Аҳд сандиғи ва муқаддас ашёлар ўша ерда сақланадиган бўлсин.” Ёҳушафат отаси Осодан ўрнак олиб, унинг илк ҳукмронлиги йилларига тақлид қилгани учун Эгамиз у билан бирга бўлди. Ёҳушафат Баалга сиғинмай, Шунга қарамай, сен яхши ишлар ҳам қилгансан. Сен Ашеранинг устунларини Яҳудо юртидан йўқ қилгансан, бутун юрагинг билан Худога интилишга қатъий қарор этгансан. Худодан: “Бизни, болаларимизни ва бутун мол–мулкимизни сафарда сақлагин”, деб сўраб, тоат–ибодат қилишимиз учун мен Оҳабо дарёси бўйида рўза эълон қилдим. Рўза кунларини белгиланглар, Ўша кунларга йиғин эълон қилинглар. Йиғиб келинглар оқсоқолларни, Юртнинг жамики аҳолисини. Эгангиз Худонинг уйига йиғинглар, Эгамизга илтижо қилиб ёлворинглар! Бурғу чалинг Қуддусда! Рўза кунларин белгиланглар, Ўша кунларга йиғин эълон қилинглар. Найнаволиклар Худога ишониб, рўза тутамиз, деб эълон қилдилар. Шаҳардаги каттаю кичик тавба қилиб қанорга ўранди.
Выбор основного перевода