Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Исроил шоҳи Башога Хонин ўғли Ёҳу орқали шу сўзларни аён қилган эди: Хонин ўғли Ёҳу орқали Башога ва унинг хонадонига Эгамиз Ўзининг сўзларини аён қилган эди. Башо Эгамиз олдида Ерибом хонадони каби қабиҳликлар қилгани ва Ерибомнинг хонадонини қириб ташлагани учун Эгамиз ундан ғазабланди. Ёҳушафатнинг бошқа ишлари, кўрсатган қаҳрамонликлари, қандай жанг қилгани “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган. Хонин ўғли валий Ёҳу шоҳ Ёҳушафат билан учрашгани бориб, унга деди: — Қабиҳларга ёрдам бериб, Эгамиздан нафратланганларни яхши кўриш тўғрими? Қилган бу ишинг учун Эгамиз сендан ғазабланди.
Выбор основного перевода