Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен сенга ҳеч қандай ёмонлик қилмадим, сен эса менга қарши жанг қилмоқчи бўлиб нотўғри иш қиляпсан. Худога солдим, Унинг Ўзи бугун ким ҳақ, ким ноҳақ эканини кўрсатсин.” Осо ўзининг Эгаси Худога илтижо қилди: “Эй Эгамиз! Ёлғиз Сенгина заиф одамга кучли рақибини мағлуб қилишга ёрдам бера оласан. Эй Эгамиз Худо! Бизга ёрдам бер! Биз Сенга таянамиз. Сенинг номинг билан бу беҳисоб лашкарга қарши жангга отландик. Эй Эгамиз! Сен бизнинг Худойимизсан. Инсон зоти Сени мағлуб қилишига йўл қўйма!” Нигоҳим доимо Эгам томондадир, У оёқларимни тузоқдан халос қилади. Тоғларга тикаман кўзларимни, Қаердан келар менга мадад? Еру осмонни яратган Эгамдан келар менга мадад. Эй самоларда тахт қурган Худо! Кўзларимни Сенга тикаман. Эй Эгамиз Худо! Бизга шафқатингни кўрсатгин дея, Биз Сендан умид қиламиз. Хўжайини қўлига қараган Қулларнинг кўзлари каби, Бекасининг қўлига қараган Чўри қизнинг кўзлари каби, Кўзларимиз Сенга қадалган. Кўзларим Сендадир, эй Эгам Раббий, Сендан паноҳ излайман, Мени ташлаб қўймагин. У толиққанга куч беради, Заифнинг кучига куч қўшади. Ҳатто ёшлар чарчайди, ҳолдан тояди, Йигитлар қоқилиб, йиқилади. Эгамиздан умид қилганлар эса Янгидан куч олади, Бургут сингари парвоз қилади. Улар югуриб, чарчамайди, Юриб ҳам ҳеч толиқмайди.
Выбор основного перевода